18 ёшли Аружан Сағиндиқова Тунисдаги турнир ғолиби бўлди

Қозоғистонлик спортчи, 18 ёшли Аружан Сағиндиқова Монастир (Тунис) ITF турнири ғолиби бўлди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None
Фото: ktf.kz

Дунёнинг 829-ракеткаси, ушбу мусобақанинг 3-ракеткаси А. Саөиндиыова финалда жаҳон рейтингида 1253-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Вайшнави Адкарга қарши чемпионлик учун кураш олиб борди.

Биринчи партия кескин курашлар остида ўтди, Аружан тай-брейкда муваффақиятли ўйнади - 7:6 (8:6).

Иккинчи сетда қозоғистонлик ёш теннисчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:0.

Шу тариқа Аружан Сағиндиқова муҳим ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аружан Сағиндиқова Тунисдаги мусобақа финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар