1,5 млндан ортиқ ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-март ойларида жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. 

турист  в аэропорту
Фото: pixabay

  • Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 256,5 минг нафарга ёки 20,3 % га ошган.

    Жорий йил январь-март ойларида чет элга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

    қариндошларни йўқлаш – 1 189 827 нафар

    сайёҳлик – 307 199 нафар

    даволаниш – 11 764 нафар

    ўқиш – 7 437 нафар

    хизмат юзасидан – 3 320 нафар
Сўнгги хабарлар