1,2 минг нафар ўзбекистонликлар қариндошларини йўқлаш учун Вьетнамга борган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 15,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Вьетнамга сафар қилган.

Вьетнам
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,7 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида Вьетнамга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • сайёҳлик – 14 611 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 1 182 нафар
  • хизмат юзасидан – 6 нафар
  • ўқиш – 2 нафар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?

Сўнгги хабарлар