1 августдан Қозоғистонда ChatGPT обунаси ҚҚС ҳисобига қимматлашади

ASTANA. Kazinform — 2025 йил 1 августдан OpenAI қозоғистонлик фойдаланувчилар учун обуна нархига қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) киритишни бошлайди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

ChatGPT
Фото: Азертадж

ChatGPT Plus тарифи амалдаги 12% ҚҚС ставкасини ҳисобга олган ҳолда ойига $20 дан $22,40 гача кўтарилади.

OpenAI баёноти
Фото: скриншот

OpenAI маълум қилишича, Қозоғистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан қочишлари мумкин. Бунинг учун 2025 йил 1 августгача ҳисобнинг солиқ маълумотлари бўлимида БИНни кўрсатиш керак. Акс ҳолда солиқ суммаси жисмоний шахслар учун бўлгани каби тўловга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, ChatGPT энди Қозоғистонда солиқ тўлаши ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Давлат раҳбари янги Солиқ кодексини имзолагани ҳақида ҳам ёздик.

Сўнгги хабарлар